Самвел Бабаян «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланади - ОАВ

Самвел Бабаян «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланади - ОАВ
Тошкентнинг «Локомотив» клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлиши кутилмоқда, деб хабар тарқатди Tribuna.uz.

Нашр манбасига кўра, «темирйўлчилар» раҳбарияти бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилган. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланиши кутилмоқда.

Қўшимча қилинишича, Фёдоров кеча, ОЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тури доирасида Тошкентда «Ар-Райян»га қарши кечган ўйиндан кейин (3:2) лавозимидан озод этилиши мўлжалланган, аммо истеъфо номаълум сабабга кўра кечиктирилган.

Андрей Фёдоров бир йил олдин, 2018 йил апрель ойида Андрей Микляев ўрнига «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Самвел Бабаян эса 2019 йил февраль ойидан буён «Локо» тизимида ишлаб келмоқда. Унинг клуб президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланиши шов-шувларга сабаб бўлганди, боиси у 2018 йил январь ойида ЎФА томонидан умрбод ўзбек футболидан четлатилган эди. Кейин маълум бўлишича, Бабаяннинг дисквалификацияси «Бунёдкор» клубининг кафиллиги остида икки ҳафтадан сўнг бекор қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Самвел Бабаян «Локомотив» бош мураббийи этиб тайинланади - ОАВ