UFC бўйича жаҳон чемпиони россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов инстаграмдаги саҳифасида Тошкентга келгани ҳақида пост жойлади.
“Меҳмондўстлик учун раҳмат, биродарлар. Тошкент салқин экан, ҳечқиси йўқ, ифторда Самарқандча ош еб, исиниб оламиз”, - деб ёзди Нурмагомедов твиттердаги саҳифасида инстаграмдаги постига ҳавола бериб. Бу гапидан спортчининг Самарқандга ҳам боришини тушуниш мумкин. Суратда Нурмагомедов ўзбекистонлик Отабек Умаров ҳамда Ойбек Турсунов билан тушган.