Чемпион Шаҳрам Ғиёсов ОАВга берган интервьюсида отаси ҳамда онасига машина совға қилганини айтди.
У журналист томонидан берилган «уч ойлаб АҚШда бўласиз, шунча вақт Malibu чанг босиб ётадими», деган саволига қуйидагича жавоб берди.
Malibu чанг босиб ётмайди. Уни дадамга совға қилганман, улар мошинада ишга бориб келадилар. Ласетти Gentra’ни эса онамга совға қилганман. Беш-олти ойча олдин онамга ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам олиб бердим, деди спортчи.