Футболчиларимизнинг янги либоси дизайнини биргаликда танлаймиз. Айтганча, совғаси ҳам бор...

21-07-2019, 22:47
Спорт
Футболчиларимизнинг янги либоси дизайнини биргаликда танлаймиз. Айтганча, совғаси ҳам бор...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқиёсидаги мусобақаларда юртимиз футболининг юзи ҳисобланади. Шунингдек, терма жамоани – халқ жамоаси ҳам дейишади. Шундай экан, терма жамоамиз фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараёнлардан халқимиз хабардор бўлиши, имкон қадар иштирок этиши зарур деб биламиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоаларимиз ва мухлислар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш борасида бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири, терма жамоаларимиз формасининг янги дизайни борасидаги танловдир. Энди ҳар бир мухлис футболчиларимиз формаси дизайни борасида ўз таклифларини билдириши мумкин.

Янги форма дизайнини ишлаб чиқиб, бизнинг электрон почтамизга юборишингиз мумкин. Энг яхши деб топилган ишлар махсус совринлар билан тақдирланади. Хусусан, мутахассисларимиз томонидан маъқул топилган учта энг яхши дизайн учун муаллифларнинг ҳар бирига терма жамоамиз юлдузларининг дастхатлари туширилган оригинал футбол тўплари совға қилинади. Ўз ишларингизни info@ufa.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасининг халқаро майдондаги имиджини барчамиз биргаликда шакллантирамиз, деб ёзади www.uff.uz сайти.
ТЕЛЕГРАМДАГИ КАНАЛИМИЗ: https://t.me/EVERYDAY_uz

Фикрлар:
Муҳаммадризо 21 июл 2019 23:52
Энг яхши вариант бу байроғимиз рангларидан тӯла фойдаланиш. Асосий (уй) либоси масалан футболка мовий рангда, енглари оқ, шортилари оқ, ва шортиларда қизил "тасма", шетралари яшил. Меҳмон кийими эса футболка оқ, шорти кӯк, гетра оқ.
Шохида Султонова 21 июл 2019 23:52
Мен Москва шахрида Локаматив футбол командасининг тикувчилик цехида рахбар булиб ишлаганман.Халкаро микёсдаги дизайнерман.Хамкорлик ишлашга тайёрман.Асосийси бизнинг футболчиларимиз либослари хам кулай ,хам уни курганда миллатнинг куч-кудратга эгалик хисини тамошабин курибок тасаввур килиши керак.Либоснинг куриниши инсон онгига таъсир кила олади.Шуни унитмаслигимиз керак.Агар хамкорлик килмокчи булсангиз менга мурожаат килинглар. 977830868. Мен хам бу лойихага хисса кушсам узимни бахтиёр хисоблайман.
Sanjar 22 июл 2019 08:56
Манимча Шохидапа варианти яхши ватан байроғи акс этиши керак. Ёки Абрамив давридаги оқ қора варианти яхши оқ софлик қора куч қудрат рамзи
quan alvares 22 июл 2019 09:33
Уйнидаг футболчиларни саралаб олинмаса канака форма кийгизсангиз хам фойдаси йук, биринчидан футболчиларни яхшилаб саралаб олиш керак.Уйнийдиган футболчига форманинг фарки йук менингча
Zuhriddin 22 июл 2019 16:32
qo’yizlare nima boshqa qiladigan ishlariz yo’mi, undan ko’ra chekka chekka qishlolarga borib shu formalarga munosib bolalarni topib keliyla, bulani hamasi oqsuyak qiyinchilik ko’rmagan, otasini arzandalari, bularga xayf forma kiyish
Erkin 22 июл 2019 22:47
Qora rang bizning jamoaga to'g'ri kelmasligini aniq aytaolaman.
Уткир Пардаев 25 июл 2019 11:11
Шундай ранг бор майда атлас унга Мос Шакил керак бу Шакил оркали фудболчига аниклик курсатиб беради

МУНОСАБАТ БИЛДИРИШ

Сўнгги янгиликлар

Видео: Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослади. Ҳомила тушгани айтилмоқда

Бухорода СЭОМ ходими хомиладор ҳамширани дўппослагани айтилмоқда. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди....
Кеча, 20:46

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди

Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 13360 нафарга етди. Янги...
Кеча, 17:37

«Барчаси оддий шамоллашдек бошланар экан» – «Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирусга чалинди

«Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар қилди. Маълум бўлишича, хонанда...
Кеча, 17:00
/ Муҳокамалар +3

Фото: Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди

Сурхондарёда қиз фарзандини 10 млн сўмга сотаётган 28 ёшли она ушланди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди....
Кеча, 16:03
/ Муҳокамалар +1

Янгиланган валюталар курсида доллар яна ошди

МБ томонидан Янгиланган валюталар курси эълон қилинди. Унда доллар яна ошганини кўриш мумкин. Эртага, 14 июлдан кучга...
Кеча, 14:34