Артур Таймазов 2012 йил бўлиб ўтган Олимдиада ўйинларида қўлга киритган олтин медалидан айрилди.
Маълум бўлишича Халқаро олимпия қўмитаси Артур Таймазовни 2012 йил эркин кураш бўйича қўлга киритилган олтин медалдан доппинг сабаб маҳрум этган. Медал россиялик спортчи Билол Маховга насиб этган.
Таймазов бундан олдин 2008 йил Пекинда қўлга киритилган олтин медалдан ҳам доппинг сабаб маҳрум этилган эди. Ўшанда ҳам медаль россиялик спортчи Бахтияр Ахмедовга топширилган эди.
Спортчининг ўзи ушбу қарор бўйича шикоят қилишини маълум қилган.
Ҳозирча спортчида олимпиада ўйинлари доирасида 2004 йил Сиднейда қўлга киритилган олтин медали қолди.