Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачи Замиражон Санақуловага Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи томонидан уч хонали уй берилди.
Спортчи 12 карра Ўзбекистон чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби, Осиё ўйинлари совриндори, Осиё чемпионатлари совриндори, Жаҳон кубоги совриндори, Халқаро тоифадаги спорт устаси, Халқаро гимнастика федерацияси томонидан " Жаҳон даражасидаги гимнастикачи" унвони билан тақдирланган. Бундан ташқари у Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи ҳисобланади.