Бугун, 28 ноябрь куни ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 ноябрдаги 1020-сонли буйруғига асосан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчи жорий йил 25 ноябрь куни мексикалик Мигель Замудиони мағлубиятга уратган эди.
Ғалабага эришган Шаҳрам Ғиёсов ғалабали сериясини 6 ўйинга етказди. Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган, у 4та баҳсни муддатидан олдин якунлай олганди.