Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов жамоага нолойиқ деб билган мураббийлари ҳақида гапирди. У бу ҳақда ОАВга берган интервьюсида маълум қилди.
Машарипов Эктор Куперни жамоа мураббийлигига нолойиқ деб ҳисоблашини айтди.
“Эктор Купер бизнинг футбол ‘стил’имизга тўғри келмайдиган мураббийлиги учун мен нолойиқ деб ўйлайман”, – деди футболчи.
Шунингдек, Жалолиддин жамоага Самвел Бабаян ҳам нолойиқ мураббий эканини таъкидлади.