Аввалроқ Хабиб Нурмагомедов Тошкентга келгани ҳақида ёзган эдик. Россиялик спортчи олимпия қўмитасида матбуот анжумани ўтказди.
Анжуманда Нурмагомедов мамлакатимизда мусобақа ташкил этилиши режалаштирилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, мусобақа GFC промоушенлиги доирасида ўтказилади.
“Ҳа, мен GFC’га эгалик қиламан. Бизда Ўзбекистонда мусобақа ўтказиш бўйича келишув бор. Катта эҳтимол билан мусобақа май ойи бошлари ёки оҳирларида ўтказилади. Биз Ўзбекистонда бўлиб ўтган мусобақадан сўнг ММА’га қизиқиш ортганини кўрдик. Кўплаб ёш спортчилар мотивация олди. Балки бу сафар пандемия сабаб 14-15 минг муҳлис йиға олармиз, лекин биз бу мусобақани ўтказишни ният қилганмиз”, – дейди Нурмагомедов.