Лопетегининг отаси: Улар ўғлимдан 50 та голни ўғирлашди!

Лопетегининг отаси: Улар ўғлимдан 50 та голни ўғирлашди!
Кеча, 29 октябрь куни “Реал” Хулен Лопетегини истеъфога чиқарди. Ушбу вазиятдан сўнг Хулен Лопетегининг отаси Жозе Антонио ўғлининг муваффақиятсизликларига клуб раҳбариятини айбдор деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, ёзда «Ювентус»га ўтган Криштиану Роналдунинг ўрнига бошқа футболчи олиб келинмагани шундай таназзулга, якунда эса Лопетегининг истеъфосига олиб келган.

«Криштиану Роналду яхши ўйнаётганди. У димоғдор эди? Ҳаммамизнинг ҳам камчилигимиз бор, аммо у ҳар мавсум мавсум элликталаб гол урарди. Улар [«Реал» раҳбарлари] унинг ўрнига умуман, бирорта ҳам ўйинчи сотиб олгани йўқ.

Неймар ва бошқалар ҳақида гап-сўзлар бўлди, аммо ҳеч ким келгани йўқ. Улар ўғлимдан 50 та голни ўғирлашди!

Хулен ўзида бор имкониятдан фойдаланишга мажбур бўлди. Нотўғри тушунманг, лекин у қўл остидаги ўйинчилардан мамнун эди. У доимо: «Жуда ажойиб шогирдларим бор, улар ўзларида бор барча нарсани менга бера олишади», деб айтарди. У ўйинчиларни айбламасди.
Аммо жамоада ўзига хос хислатга эга футболчи йўқ эди. Аниқроғи, у жамоадан кетган эди», - дея хабар қилди Tribuna.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Спорт » Лопетегининг отаси: Улар ўғлимдан 50 та голни ўғирлашди!