Ўзбекистон президентининг кенжа куёви Отабек Умаров халқаро даражада тақдирланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Умаров қўшни давлат – Қирғизистон раҳбари томонидан тақдирланган. Садир Жапаров бу бўйича ҳужжатга имзо чеккан.
Унга кўра, Умаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Қирғизистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.