Тожикистонда "аксилтеррор операцияси" эълон қилинди

Тожикистонда "аксилтеррор операцияси" эълон қилинди
Республика Ички ишлар вазирлиги кеча уюшган жиноий гуруҳ аъзолари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида бевосита Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан чегара чизиғида Душанбе-Кўлма автомобил йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, жиноятчилар “халқаро террорчилик ташкилотлари кўмагида мамлакатдан ташқарида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар олган, шунингдек, террорчилик ҳужумлари ва бошқа провокация шакллари учун хорижий ёлланма аскарларни жалб қилган”.

Магистрал йўлда ҳаракатланишни тиклаш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари аксилтеррор операциясини бошлади, деб ёзади “Закон.кз”.

Айрим оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ҳақиқатда Рушон вилоятида ҳукумат қўшинлари ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Хоруғ йўлини тўсиб қўйган аҳоли ўртасида тўқнашувлар бўлган. Тўқнашувларда бир неча киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Хоруғ шаҳрида бир неча юз киши вилоят раҳбари ва шаҳар ҳокимининг истеъфосини талаб қилиб, митингга чиққан эди. Расмийлар истеъфони кўриб чиқишдан бош тортди ва намойишчиларнинг ҳаракатлари терроризм сифатида баҳоланишини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Тожикистонда "аксилтеррор операцияси" эълон қилинди