Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ҳибсга олинган қариндошлари қонунни бузган бўлса, жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.
Бу ҳақда у қозоғистонлик сиёсатшунос Данияр Ашимбаев билан суҳбатда гапириб ўтди.
Шу билан бирга, Назарбоев айби судда исботланиши кераклигини таъкидлади.
“Агар қариндошларимдан кимдир менинг исмимни орқамдан фойдаланиб, қонунни бузган бўлса, улар жавобгарликка тортилиши керак”, деди у.
Аввалроқ Қозоғистондаги январ воқеаларидан сўнг Назарбоевга алоқадор айрим шахслар қўлга олинган эди. Улар орасида бизнесмен Қайрат Боранбаев ҳам бор.
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиули 13 март куни коррупцияга қарши кураш хизмати томонидан ҳибсга олинган эди. У Дубайга учишга ҳозирланаётган вақтда Олмаота аэропортида қўлга олинган.