Россия ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди

Россия ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди
Ҳарбий суд Ўзбекистон фуқаросини Россияда тақиқланган ИШИД террорчилик ташкилотини молиялаштирганликда айблаб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилди.

Унинг Ўзбекистон сўровига кўра Россия Федерациясидан экстрадиция қилиниши инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарори билан тўсиб қўйилди, деб ёзади “ТАСС”.

“Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштирган Ўзбекистон фуқароси Жавоҳир Эшонқуловга нисбатан иккинчи Ғарбий округ ҳарбий судининг ҳукми қонуний кучга кирди. У 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўташ учун ҳукм қилинди.

2021 йилда Эшонқулов Федерал хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган.

“Аниқланишича, маҳкум 2013 йилдан буён халқаро террорчилик ташкилоти лагерларига жангариларни ёллаш ва ўтказишда иштирок этгани учун Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан давлатлараро қидирувга берилган”, - дея таъкидлади ФСБ.

Шу билан бирга, Россия томонининг уни ватанига экстрадиция қилишга уринишларига Европа Инсон ҳуқуқлари суди чет эл агенти мақомига эга инсон ҳуқуқлари тузилмалари кўмагида тўсқинлик қилди.

“Шундай қилиб, Эшонқулов Россияда қолиб, яна бир неча йил ноқонуний фаолиятини давом эттириш имкониятига эга бўлди”, — дейилади ФСБ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жаҳон » Россия ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини 8 йилга озодликдан маҳрум қилди