Грузиянинг янги сайланган президенти Саломе Зурабишвили президент саройида эмас балки Тбилисидаги Орбелиан Саройида ишлашини айтди. Шунингдек, янги сайланган президент ўзининг президентлик фаолиятида шаҳар марказида яшаши ва ишга пиёда келишини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз Грузиянинг янги президенти сайловнинг иккинчи турида 59,52 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди. Унинг инаугурация маросими 16 декабрь куни бўлиб ўтади.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шанба куни ўтказилган ҳукумат мажлисига велосипедда келди.
Маълум бўлишича, Гурбангули Бердимуҳамедов «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасига эрта тонгда велосипедда йўл олган. «Оғузхон» саройидан Вазирлар маҳкамасигача бўлган масофа бир неча юз метрни ташкил қилади.
Туркманистонда велосипедга бўлган эътибор катта. Маълумот учун Туркманистон ташаббуси билан БМТнинг бош ассамблеяси томонидан 3 июнь Бутунжаҳон Велосипед куни деб эълон қилинган эди. Ҳозирда Туркманистон президенти топшириғига кўра, Бутунжаҳон велосипед кунига бағишлаб мамклакат пойтахтида ёдгорлик ўрнатиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.