Хитойнинг Чунцин шаҳрида пичоқ билан қурролланган аёл боғча тарбияланувчиларига ҳужум қилган.
Маҳаллий полициянинг хабарига кўра 39 ёшли аёл эрталабки бадантарбиядан қайтиб келаётган болаларга боғча дарвозаси олдида ҳужум қилган.
Аёлни қўриқчилар ушлагунча у 14 та болани пичоқлашга улгурган.
Боғча ходимлари ҳужум қилган аёлни ушлашга муваффақ бўлишган ва полицияга топширган.
Жароҳат олган болалар эса касалхонага юборилган. Уларнинг ҳолати бўйича ҳозирча маълумот йўқ. Шунингдек, аёл бу ишни нима сабабдан қилгани ҳақида ҳам ошкор этилмаган.