Қозоғистонлик аёлда коронавирус аниқланди. У Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб қайтгани маълум бўлди.
1960 йилда туғилган аёл шу йилнинг 26 март санасида қариндошлари билан Тўрткўл туманидан Олма ота шаҳрига қайтган. Аёл у ерга тўйда иштирок этиш учун борган. 14 нафар тўйдан қайтган шахс 27 мартда стационар касалхонада изоляция қилинган. У ерда барчасидан қон таҳлили олинган ва уларнинг бир нафарида, 1960 йилда туғилган аёлда коронавирус аниқланган.
Аёл таҳлил натижаларидан сўнг Қорасарой туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.