Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ўзининг 7 ойлик маошини коронавирусга қарши курашиш учун хайрия қилди. Бу ҳақда турк ОАВси хабар қилди.
Туркия президентининг бир ойлик маоши 12.8 минг долларни ташкил қилади. Эрдоған деярли 90 минг долларни хайрия қилди.
Пуллар кам таъминланган оилаларга ва қарияларга ишлатилади. Таъкидлаш жоиз, Туркия аҳолиси кўнгилли равишда коронавирусга қарши курашиш учун бир кунда 1 млн долларга яқин пул йиғди.