Воронежда Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.
39 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россияда меҳнат қилаётган эди. У 10 кун давомида уйда касал бўлиб ётган. Эркак 8 апрелда шифокорларга мурожаат қилган.
Ўзбекистон фуқароси икки кун давомида сунъий нафас бериш аппаратига улаб қўйилган. Лекин уни қутқаришнинг иложи бўлмади. Эслатиб ўтамиз шу кунгача Ўзбекистонда коронавирусдан 4 киши вафот этди.