Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистон ва Қозоғистонга 15 млн доллар ажратди. Маблағлар сув тошқинидан талофат кўрган аҳоли яшаш пунктларига йўналтирилади.
Усмонов Ўзбекистонга 10 млн доллар ажратади. Шунингдек, Қозоғистонга россиялик миллиардер томонидан 5 млн доллар ажратилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида 70 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. Қозоғистонда ҳам бунинг натижасида 20 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. Ҳодиса шу йил 1 майда содир бўлди.