Волгоградда 10 нафар ўзбекистонлик талабада коронавирус аниқланди. Талабалар Волгоград аграр университетида таҳсил олишади.
Ўзбекистон элчихонаси университет маъмурияти билан алоқага чиқиб, вазиятни назоратга олгани айтилмоқда. Барча 10 нафар талаба шаҳар шифохонасида даволанмоқда. Улар билан мулоқотда бўлган ўнлаб талабалар карантинга олинган.
Мавжуд маълумотларга кўра, талабаларда касаллик оғриқларсиз кечмоқда ва уларнинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.