Германиялик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашда ёрдам беради. Мутахассислар мамлакатимизга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик доирасида келади.
Бу бўйича келишувга Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Роберт Кох институти раҳбарияти билан бўлган музокаралар жараёнида эришилди. Ушбу институт юқумли касалликлар бўйича мутахассисларни тайёрлашда етакчи ҳисобланади.
Август ойи ўрталарида мамлакатимизга 7-8 кишидан иборат германиялик тиббиёт ходимлари гуруҳи етиб келади. Улар ўзбекистонлик ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашда ёрдам беради. Кейинроқ яна бир гуруҳ юборилади. Эслатиб ўтамиз, кеча Германия томонидан мамлакатимиз учун 2 млн доллар ажратилиши маълум қилинган эди.