Россиялик тарихчи Facebook’да Беларусь президентининг касаллиги ҳақида ёзди. Валерий Соловей Александр Лукашенко инсультни бошидан ўтказаганини маълум қилди.
Соловей Лукашенкони ҳозирда хитойлик шифокорлар даволаётганини айтди. Ҳозирча ушбу маълумот тасдиқланмаган. Лекин, мамлакат етакчиси 3 кундан бери кўриниш бермаяпти.
Таъкидлаш жоиз, бир қатор Россия ОАВлари Лукашкенко бир ой ичида икки марта гипертоник инқирозни бошидан ўтказгани учун тўшакдан тура олмаётгани ҳақида ёзмоқда. Эслатиб ўтамиз, Беларусда норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Халқ сайлов натижаларидан норози бўлмоқда.