Ўзбекистонлик йигит Россияда супермаркетда ниқоб таққан ўғриларга бас келди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа Иркутск шаҳрида содир бўлган. Ўзбекистонлик Салоҳиддин Маматқулов шаҳардаги супермаркетларнинг бирида ёрдамчи ишчи бўлиб ишлайди. У тунги навбатчилик қилаётган вақтда кассирнинг илтимосига биноан вақтинча кассада бўлиб турган. Шу вақтда эса икки нафар ниқоб тақиб, пичоқ билан қуролланган икки киши кириб, унга ташланган. Бу орада ўғрилар кассани ўмараётган вақтда Салоҳиддин уларнинг тажрибасиз эканинии пайқаб қолган ва уларни ҳайдаб солишга эришган.
Маркет раҳбарияти йигитнинг ушбу ҳаракатини олқишлаб, унга 10 минг рубль (128 доллар) мукофот пули берган ва қўшимча дам олиш куни ҳам ажратиб беришган.