Аввалроқ Россия ОАВсида тарқалган маълумотга кўра Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Ушбу хабар тарқалгач Ташқи меҳнат миграцияси вакиллари ўрганиш олиб борган. Унинг натижасига кўра ушбу муштлашувда ўзбекистонликлар иштирок этмагани аниқланган.
Таҳмин қилинишича, жанжалда Қирғизистон ва Тожикистондан келган мигрантлар иштирок этган. Ҳолат юзасидан тергов давом этмоқда.