Ўзбекистонлик уч нафар ёш йигитлар Россиянинг Калининград вилоятида 34 ёшли аёлни зўрлади. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 15 июль куни Мамоново шаҳрида содир бўлган. Уч нафар – 20, 22 ва 23 ёшли ўзбекистонлик йигитлар балиқ консерваси заводига қарашли ётоқхонада аёлни зўрлаган. Аёл уларнинг қўлидан қочишга эришган ва дарҳол полицияга мурожаат қилган. Улар ушланган.
Йигитлар қилган ишини тан олган. Улар 4 йилдан 10 йилгача қамалиши мумкин.