Россиянинг Ростов вилоятида икки нафар ўзбекистонлик ушланди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.
Маълум бўлишича, улар аэропортда ушланган. Таъкидланишича, уларнинг кийимида «АУЭ» рамзи туширилган бўлган. Ушбу рамз «Маҳбусларнинг жиноий бирлиги» халқаро экстремистик ҳаракатига тегишли бўлиб, уларнинг фаолияти Россияда тақиқланган.
Айни ватқда ўзбекистонликларнинг ушбу ташкилотга алоқадорлиги текширилмоқда.