Россияда вазир ҳалок бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, Россия ФВВ вазири Евгений Зиничев бугун, 8 сентябр куни ўз хизмат вазифасини ўтаётган пайтда фожиали ҳалок бўлган.
Вазирлик идоралараро ўқув машғулотларида бир одамни қутқариш пайтида фожиали ҳалок бўлганини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Зиничев 1966 йилда таваллуд топган. У ушбу лавозимда 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.