“Толибон” Афғонистонда эркаклар учун соқол олишни ва уни олдириш учун сартарошхоналарга боришни тақиқлади, дея хабар қилди ТАСС.
Ҳаракат вакиллари ушбу қарорни ислом нормаларининг янги талаби дея тушунтирди. Маълум бўлишича, ушбу тақиқ дастлаб Хилманд вилоятида ўрнатилган бўлган. Лекин кейинчалик уни бутун мамлакат бўйлаб қўллашга қарор қилинган.
Таъкидланишича, Хилманд ва Қандаҳорда шунингдек, қўшиқ айтишга ҳам тақиқ қўйилган.