ЮНИСЕФ Ўзбекистонда ёшлар ўртасида компьютер саводхонлиги бўйича тадқиқот ўтказди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Тадқиқотда қайд этилишича, мамлакатимизда 43,5 фоиз қизларнинг ва 30 фоиз ўғил болаларнинг компьютер саводхонлиги йўқ.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар ва ёш аёлларнинг 68 фоизи ҳеч қачон интернетдан фойдаланмаган.