БМТ Афғонистонга ёрдам беради. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, БМТнинг қочоқлар бўйича бошқармаси Афғонистонга учта самолётда гуманитар ёрдам юборади. Юклар Термизга келтирилади ва шундан сўнг Хайратон ўтказиш пункти орқали Афғонистонга жўнатилади.
Биринчи гуманитар ёрдам ортилган самолёт Термизга шу ойнинг ўрталарида келади. Таъкидлаш жоиз, халқаро ташкилотлар Афғонистонга Ўзбекистон орқали ёрдам бермоқчи.