Туркияда Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ўзбекистонликни автомобиль уриб кетган. Ҳодиса Истамбулда октябрь ойи бошида содир бўлган.
24 ёшли Иброҳим 24 октябргача комада бўлган. Воқеа бўйича очилган жиноий ишда жабрланувчи енгил жароҳат олгани айтилган. Шунга кўра иш ёпилган. Унинг ўлимидан сўнг иш яна қайта очилган. ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.