Маълум бўлишича, Ариповга ушбу либосни Бавария бош вазири Маркус Зёдер тақдим этган. Зёдер суратни инстаграмдаги саҳифасига жойлади.
Ўзбекистон бош вазири ва “Бавария” футбол клуби мухлиси Абдулла Арипов билан учрашув. Бавария ва Ўзбекистон яхши алоқада. Ўзбекистон Германиянинг ишончли халқаро ҳамкори ҳисобланади ва Бундесверни Афғонистондан эвакуация қилишда ёрдам берди, – дейди Маркус Зёдер.
Таъкидлаш жоиз, Афғонистондаги вазият ўзгаргач Бундесвернинг (Германия Қуролли кучлари) бир нечта эвакуация самолёти Тошкент орқали Германияга учган эди.