Россиянинг Оренбург шаҳрида Ўзбекистонда қотиллик ва талончилик содир этиб, қидирувга берилган ўзбекистонлик ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари берган маълумотга кўра, асли касбилик Х.Х. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж,и,о,п” бандлари ва 164- моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда гумонланиб, қидирувга берилган,
Россия ва Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорликда олиб борган ишлари натижасида Х.Х. Оренбург вилоятининг Бугруслан шаҳрида ушланган. Унга қонуний чора кўрилиши маълум қилинди.