Ўзбекистон энг арзон электр энергиясига эга давлатлардан бири бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу бўйича статистик маълумот Cable.co.uk портали томонидан эълон қилинган. Унда Ўзбекистон 7 ўринни эгаллаган. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, юртимизда электр энергияси нархи 0,027 долларни ташкил қилади. Хусусан, ушбу рейтингга қўшни давлатлар Қирғизистон (4 ўрин, 0,017 доллар) ва Тожикистон (6 ўрин, 0,023 доллар) ҳам кирди.
Шу билан бирга, энг арзон электр энергияси Ливияда бўлиб (0,007 доллар), энг қиммати эса Соломон оролларида (0,591 доллар) экани маълум қилинди.