Москвада ўзбек ва қирғизлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Муштлашув Иван Яригин аренасида WEF турнири доирасида содир бўлган. Ушбу оммавий жанжал ўзбек жангчиси Намоз Самиев томонидан нигоҳлар дуэлидаги ҳаракати сабаб юзага келган.
Таъкидланишича, жанжалда 50га яқин йигитлар иштирок этган. Меҳмонлардан бири ушбу можарони тўхтатишга муваффақ бўлган. Эркак ўзбек ва қирғиз қардош халқлигини, бир-бири урушиш яхши эмаслигини таъкидлаган. Ҳозирда Москва полицияси ҳодиса билан қизиқмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.