Қозоғистондан Ўзбекистонга қочиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 29 ёшли эркак Туркистон вилоятидаги “Жибек йўли” назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган. Унинг телефони текширилганда Чимкентдаги тартибсизликлар видеоси борлиги аниқланган. Шунингдек, орқа қисмида ўқ жароҳати борлиги ҳам маълум бўлган.
Фуқаро Сариоғаш тумани ИИБсига топширилган.