АҚШда Кобулнинг ушбу баёнотига жавоб қайтарилди. Пентагон матбуот котиби Джон Кёрби авиатехникалар Афғонситонга қайтариб берилмаслигини таъкидлади.
Кёрби Америкада ишлаб чиқарилган техникалар ҳақида гап кетганда у Афғонистонга қайтарилмаслигини айтди. Матбуот котиби шунингдек, ҳозирда ушбу техникалар билан қандай йўл тутилиши бўйича бош қотирилаётганини маълум қилди.
Ҳозирча менда бу бўйича қабул қилинган қарор юзасидан сўнгги маълумот йўқ. Лекин, ўйлайманки, улар Афғонистонга толиблар томонидан ишлатилиши учун қайтарилмайди деган таҳминни бемалол илгари сурса бўлади, – дейди Кёрби.