Ажрашишдан сўнг Тиллаева Майамига кетиб қолди. Ушбу айрилиқдан бир неча ҳафта ўтгач Марьямга бошқа эркаклар ҳам эътибор бера бошлади. Хусусан, Тиллаева блогер Константин Лидан совға олди. Блогер унга атиргулдан ясалган қиммат айиқча совға қилди.
Ҳозирда Константин Ли Майамида бўлиб турибди. ОАВда икки ёш ўртасида илиқ муносабатлар ўрнатилиши мумкин деган таҳмин билдирилмоқда. Константиннинг ўзи Марьям томонга бундай қадам ташлашини кутмаганини яширмаган.