Россия раҳбари Владимир Путин Ураинадаги таранг вазият юзасидан нутқ сўзлади. Унинг якунига кўра Россия ДХР ва ЛХРнинг мустақиллигини тан олди.
Халқаро майдондаги сиёсатчилар ушбу вазиятга кескин жавоб қайтарди. Кўплаб давлат ва ташкилотлар раҳбарлари вазиятга ҳавотир билан қарамоқда.
Сербия президенти Путиннинг Донбас бўйича қарори халқаро тартибни бутунлай ўзгартириб юборади дея таъкидлади. Европа иттифоқи эса Россиянинг қарори билан ҳеч қачон келиша олмаслигини ва янги санкцияларни ваъда қилди. НАТО бош котиби Россиянинг ҳаракатини қоралади ва жавоб чораларини ваъда қилди. Буюк Британия бош вазири Россия томонидан ДХР ва ЛХРнинг тан олиниши халқаро ҳуқуқ нормаларини бузади дея ҳисобламоқда. Грузия, Польша ва Латваия Украинадаги ҳолат бўйича миллий хавфсизлик кенгашини ўтказишга чақирди.