Россияда фуқаролик олиш бўйича етакчи мамалкатлар эълон қилинди. Бу бўйича маълумот РФ ИИВ томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, 2021 йилда Украина фуқаролари Россия фуқаролигини олганлар сони бўйича биринчи ўринда туради. Шунингдек, ушбу рўйхатда Тожикистон иккинчи, Қозоғистон эса учинчи ўринда экани маълум қилинди.
Қўшимча қилинишича, 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 79 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олган. Лекин жорий йилнинг январь-февраль ойларида уларнинг сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 15 мингга камайгани таъкидланди.