Москвадаги уйда ишлаётган қурувчилар устига том қулаб тушди. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.
Таъкидланишича, у ерда ўзбекистонлик қурувчилар ишлаётган бўлган. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бир нафари шифохонага ётқизилган.
Айни вақтда вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистонга юбориш ишлари олиб борилмоқда.