Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, Россия “ДХР ва ЛХРни озод қилиш режасини изчил бажармоқда”.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари уруш жараёнини “имкон қадар узоққа чўзиш” учун ҳамма ишни қилмоқда.
“Хорижий қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмининг ортиб бораётгани уларнинг Киев режимини сўнгги украиналикларгача қарши урушга ундаш ниятини яққол кўрсатиб турибди”, деди вазир.
Шойгу сўнгги пайтларда тез-тез омма олдига чиқмади ва ҳеч қандай баёнот бермади. Март ойида оммавий ахборот воситалари ва шарҳловчилар унинг соғлиғи ҳақида тахмин қилишди, чунки у ҳам узоқ вақт очиқчасига изоҳ бермади.
У охирги марта 29 март куни омма олдида сўзлаган.