Владимир Путин Ўзбекистон фуқаролари Россияга кирган кундан бошлаб 15 кун ичида Россияда мажбурий рўйхатга олишни бекор қилиш ҳақидаги келишувни ратификация қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга кирувчи россияликларга ҳам худди шундай қоида амал қилади.
Россия ҳукуматининг фикрича, келишув келаётган одамлар сонининг сезиларли даражада ошишига ва миграция соҳасидаги назорат самарадорлигининг пасайишига олиб келмайди.
Таъкидлаш жоиз, шартнома имзоланишидан аввал ўзбекистонликлар Россияда етти кун, руслар эса Ўзбекистонда атиги уч кун қолишлари мумкин эди.