Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага кўтарилди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага кўтарилди
2022 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,9 миллиард долларни ташкил қилиб, рекорд даражага етди.Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида келтирилган.

Марказий банкнинг халқаро захиралари асосан олтин ва хорижий валютадан иборат. Апрел ойида улар ўсди:

олтин — 0,4 миллиард доллар (жами 13,5 миллиард доллар);

валюта - 0,5 миллиард доллар (жами 21,3 миллиард доллар).

Ўзбекистоннинг захиралари 11,1 миллион трой унция, яъни 345 тоннага яқин олтинни ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ДЕД 20 май 2022 16:20
    ШУНЧА ОЛТИН БЎЛА ТУРИБ ХАЛҚ КАМБАҒАЛ. ОЗИҚ ОВҚАТ НАРХЛАРИ КОСМИК ДАРАЖАДА. КУНДАН КУНГА ОШМОҚДА. УНДАН КЎРА НАРХ НАВОНИ ПАСАЙТИРИНГЛАР. ҚУРУҚ МАҚТАНИШДАН ХАЛҚ ТЎЯРМИДИ. ОЙЛИКДАН ОЙЛИККАЧА АРАНГ ЯШАЁТГАН БЎЛСА ХАЛҚ.
    1. реалист 21 май 2022 09:46
      ДЕД,
      Тўғри айтасиз,100% қўшиламан фикрингизга.Лекин халқнинг катта қисми тушунмайди,«буюк келажак» «ренессанс» деган чўпчакларга ишонади, балки лойиқдир шундай хаётга, ахир ўзлари танлашди,сайлашди халқнинг ўзи овоз берди-ку ахир.
      Кўпчилик ўйлайди «халқ адашмайди» деб,
      бу нотўғри,адашади халқ хам.
      Масалан: бир вақтлар немис халқи «хайл Гитлер» деб бўкирган.
      Яқинда конституцияни ўзгартиришмоқчи,
      менимча Мирзиёевни умрбод президент бўлишини киритишади конституцияга.
      Буниям халқ қарсаклар билан олқишлайди хали. Ўзи пиширган ошни ўзи ейишга мажбур.
      Дед,мақолани ўқиб биргина сиз шарх ёзишга юрагингиз бетлабди, қолган ўқувчилар шунгаям ярамайди, ҳатто ўз фикрини билдиришга хам қўрқишади.
      Токи қўрқоқлик ва лоқайдлик бор экан, халқ қашшоқликка махкум.Хеч ким четдан келиб яхши президент ёки хукумат қуриб бермайди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
Бугун, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага кўтарилди