Тошкентда ижарага уй бериладиган энг арзон ва энг қиммат ҳудудлари номи аниқланди

Тошкентда ижарага уй бериладиган энг арзон ва энг қиммат ҳудудлари номи аниқланди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, апрел ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи март ойига нисбатан 2,1 фоизга ошган (март ойидаги пасайиш 1,9 фоизни ташкил этган).

Ҳудудлар кесимида турар жой кўчмас мулки нархларининг энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах (6,5 фоиз), Андижон (5,3 фоиз), Тошкент (5,1 фоиз) ва Сирдарё (5 фоиз) вилоятларида ҳамда Сурхондарёда (- 1,7 фоиз) кузатилди. Наманган (-1,4%) ва Хоразм (-1,2%) вилоятларида нархларнинг пасайиши қайд этилди.

Пойтахтда иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари апрел ойида ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга ошди. Энг юқори ўсиш Бектемир (3,5 фоиз), Миробод (2,6 фоиз) ва Юнусобод (2,4 фоиз) туманларида қайд этилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, апрел ойида Тошкентда ўртача ижара ҳақи 8,6 долларни (кв. м) ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга кўпроқ (март ойида 9,1 фоизга ўсган).

Туманлар бўйича энг юқори ижара ҳақи Шайхонтоҳур (11,7 доллар), Миробод (10,8 доллар) ва Яккасаройда (10,6 доллар) қайд этилган.

Шу билан бирга, энг паст ижара ҳақи Сергели (5,6 доллар) ва Бектемир (6,2 доллар) ҳамда Учтепа (6,7 доллар) туманларида кузатилди.

Шунингдек, 2022-йил апрел ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олингани 23,4 мингтани ташкил этгани маълум бўлди, бу март ойига (20,3 минг) нисбатан 15,1 фоизга кўпдир. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 12,6 фоизни (20,8 минг) ташкил этди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Тошкентда ижарага уй бериладиган энг арзон ва энг қиммат ҳудудлари номи аниқланди