Ўзбекистонда доллар ва евро курси янгиланди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Банк матбуот хизмати хабарига кўра, доллар курси 11,92 сўмга тушиб, 11 063,01 сўмни ташкил қилди. Евро курси 53,71 сўмга пасайиб, 11 809,76 сўмни ташкил қилди.
Бир рубл 2,57 сўмга ошиб, 197,47 сўмни ташкил қилди. Янги валюта курси 26 майдан кучга киради. Эслатиб ўтамиз, доллар курси кетма-кет учинчи кун пасаймоқда.