Ўзбекистонда иккита банк жаримага тортилди

Ўзбекистонда иккита банк жаримага тортилди
Ўзбекистонда иккита банк жаримага тортилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар қилди.

Маълум бўлишича, “Агробанк” ва Халқ банки томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу банклар томонидан қонун талабларига риоя қилмаган ҳолда, мижозларнинг ҳисобварақларига маблағ киритиб қўйганлик учун комиссия тўловлари ундирилган, омонат шартномаси шартларига банк томонидан бир томонлама ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи кўзда тутилган. Шунингдек, банкларнинг ахборот стендларида нотўғри ва аҳамиятсиз (долзарб бўлмаган) маълумотлар жойлаштирилган, кредит шартномаси шартларига амал қилмаган ҳолда, кредит тўловлари бўйича пенялар ҳисобланган ва бошқа қоидабузарликларга йўл қўйилган.

Шу муносабат билан аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар бериш билан бир қаторда ушбу банкларга нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилди, - дейилади МБ ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. саид 29 июн 2020 17:10
    Ноконуний пеня хисоблаган булса шартномада курсатмлмаса пеня пулларини мижоздан кечирим сураб кайтариш керак.Банкдан ким кредит олади шунга мухтож булганлар олади.Марказий банк масьуллари кредитни олиш канчалик кийин эканлини биладима.
  2. Укувчи 29 июн 2020 16:07
    Камаш керек рахбарларини бошкаларга урок булсин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда иккита банк жаримага тортилди