Хабарингиз бор сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳамма учун оммабоп бўлган АИ-80 маркали бензин нархи барча АЁҚШларда кескин кўтарилди. Ушбу ҳолат ҳатто “Ўзбекнефтгаз”га тегишли АЁҚШларда ҳам қайд этилди.
Компания матбуот хизмати ” АИ-80 бензин нархи қачон тушишини маълум қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Унга кўра, бугун, 26 ноябрь соат 20:00лардан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда ушбу маркали бензин нархи 6890 сўмдан сотувга чиқарилиши таъкидланди. Шунингдек, компаниянинг Республика бўйлаб жойлашган барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.
Таъкидлаш жоиз, АИ-80 бензини нархлар кескин ошиб кеткунга қадар 6000 сўм атрофида сотилаётган эди.