18 ёшли йигитга нисбатан қасддан одам ўлдириш айби оғирлаштирувчи шароитда қўзғатилган.
Кеча, 31-май куни Қарши шаҳрида талончилик ва қотиллик билан боғлиқ жиноят содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қашқадарё вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабарига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахснинг шахси аниқланган.
Маълум бўлишича, 2022-йил 31-май куни Қарши шаҳридаги Комилон маҳалласидаги уйлардан бирида 1995-йилда туғилган фуқаро Л.А.нинг жасади зўравонлик аломатлари билан топилган.
Шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 2004-йилда туғилган фуқаро О.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (Оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, гумонланувчи қотилликдан ташқари, марҳумнинг оила аъзоларига ҳам турли даражадаги тан жароҳатлари етказган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.